Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Моддий маданий мерос объектларининг 259таси буткул йўқотилган, қайта тиклаб бўлмайди – Сенат
Олий Мажлис Сенатининг 21-ялпи мажлиси иккинчи кунида сенаторлар “Моддий маданий мерос объектларининг муҳофаза қилиниши кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунини маъқуллаш юзасидан муҳокама ўтказишди.
Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Рўзи Саидов маданий объектларнинг хатловдан ўтказилиш жараёни, уларни асраш борасида амалга оширилаётган тадбирлар ҳақида маълумот берди.
“Айни пайтда юртимизда 7 минг 500 га яқин моддий маданий мерос объектлари мавжуд бўлиб, уларнинг 4308 таси археологик, 2079 таси архитектура, 694 таси маҳобатли санъат асари, 395 таси диққатга сазовор жойларни ташкил қилади. Мазкур объектларнинг 7123 таси давлат мулки ва 353 таси хусусий мулк ҳисобланади. Моддий маданий мерос объектлари хатловдан ўтказилганда, афсуски, 259 таси буткул йўқотилгани, объектларнинг атиги 34 фоизининг кадастр ҳужжатлари мавжудлиги, бор йўғи 29,5 фоизига муҳофаза белгилари ўрнатилгани аниқланган. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш киритилиб, Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти мансабдор шахсларига маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш ваколати берилмоқда”.
Саидовнинг таъкидлашича, ЮНЕСКО ҳузуридаги Умумжаҳон мероси қўмитаси 2016 йил 13 июлдаги йиғилишида Шаҳрисабз тарихий маркази хавф остида турган Умумжаҳон мероси объектлари рўйхатига киритилди. Самарқанд шаҳрида ўтказилган таҳлил натижаларида шаҳарнинг тарихий қиёфаси ва муҳитига салбий таъсир этадиган 159 та кўп қаватли бино ва иншоотлар қурилгани аниқланди.
Мавзуга оид
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
17:36 / 23.05.2026