Оролбўйи миллий табиат боғи ташкил этилмоқда
Ўзбекистон Республикаси президенти “Республикада ўрмонлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2020 йил 1 январдан бошлаб:
а) Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси марказий аппарати тузилмасида:
раиснинг инвестициялар ва давлат-хусусий шериклик масалалари бўйича ўринбосари лавозимини жорий этиш;
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимига кирувчи бюджет ташкилотларининг 29 та штат бирликларини оптималлаштириш ҳисобига таркибий бўлинмаларни янада такомиллаштириш, шу жумладан, Инвестицияларни жалб қилиш ва давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бошқармаси ҳамда Ўрмон маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспортни ташкил этиш бошқармасини ташкил этиш;
б) Қорақалпоғистон Республикасида Оролбўйи миллий табиат боғини, Қашқадарё, Хоразм, Бухоро, Навоий ва Жиззах вилоятларида тегишлича Муборак, Хоразм, Қоровулбозор, Нурота ва Фориш давлат ўрмон-ов хўжаликларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилди.
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қашқадарё, Хоразм, Бухоро, Навоий ва Жиззах вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда Оролбўйи миллий табиат боғи, Муборак, Хоразм, Қоровулбозор, Нурота ва Фориш давлат ўрмон-ов хўжаликларининг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлайди.
Мавзуга оид
09:55 / 15.10.2024
Автобус йўлакларида бошқа транспортларнинг ҳаракатланиши устидан назорат кучайтирилди
07:16 / 20.08.2024
Саноатни бошқаришнинг вертикал тизими жорий этилади
07:40 / 17.08.2024
Криптология соҳасида идоралараро эксперт гуруҳи ташкил этилади
07:15 / 24.07.2024