Ўзбекистондан “Оскар” мукофотига номзод фильм танлови учун аризалар қабули эълон қилинди
1 октябрда Ўзбекистон Оскар қўмитаси 2020 йил 9 февралда Лос-Анжелесда 92-маротаба ўтадиган “Оскар” мукофотининг “Энг яхши халқаро бадиий фильм” йўналиши учун Ўзбекистондан номзод фильмни илгари суради.
Оскар қўмитаси деярли 90 та давлатда очилган. Ўзбекистон Оскар қўмитаси сайтида “Оскар”га илгари суриладиган миллий фильмлар танловида иштирок этиш учун ариза топшириш тартиб-қоидалари эълон қилинди.
Аризалар 27 августдан бошлаб Тошкент шаҳри, Муқимий кўчаси 8-уйда қабул қилина бошланади.
12 сентябргача қўмита фильмларни кўриб чиқишга тақдим қилиш учун кинематографчилар учун маслаҳатлашув ўтказади. Танланган фильмлар 13-14 сентябрь кунлари кўриб чиқилади, 16 сентябрда эса “Оскар” мукофотига Ўзбекистондан номзод фильм эълон қилинади.
Танловда фақат тўлиқ метражли бадиий фильмлар иштирок эта олади. Фильмларнинг давомийлиги 40 дақиқадан кам бўлмаслиги ҳамда инглиз тилида суратга олинмаган бўлиши керак.
Шунингдек, фильмнинг кинотеатрларда намойишигача уни телевидение ёки интернетда намойиш қилиш ва DVD-дискларда чиқариш тақиқланади. Фильм аввал кинофестивалларда иштирок этган бўлишига йўл қўйилади.
Бундан ташқари, фильм 2018 йил 1 октябридан 2019 йил 30 сентябригача прокатга чиқарилиши керак.
Ўзбекистон Оскар қўмитаси аъзолари таркибига “Ўзбеккино” МА бош директори Фурқат Зокиров (қўмита раиси), “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК директори, режиссёр Баҳодир Одилов, Ўзбекистон кинематографчилари уюшмаси раиси, актёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Матёқуб Матчонов, “Ўзбекфильм” ДУК директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фотиҳ Жалолов, Ёш кинематографчилар кенгаши раиси, “PROlogue” халқаро кинофестивали директори, продюсер Ойбек Абдушукуров, режиссёр, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Жаҳонгир Қосимов, Ўзбекистон кинематографиясини ривожлантириш маркази директори Сайёра Худойбердиева киради.
Мавзуга оид
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
21:21 / 17.10.2024