Жаҳон | 19:32 / 27.08.2019
12708
1 дақиқада ўқилади

Россия Туркияга С-400’нинг 2-дивизионини етказишни бошлади 

Фото: Михаил Метцель/ТАСС

Россия президенти Владимир Путин 27 августда Туркияга С-400 зенит-ракета мажмуасининг яна битта дивизиони етказиб берила бошланганини маълум қилди. 

“Бугун эрталабдан яна битта мажмуа етказиб берила бошланди”, деб айтган Путин МАКС авиасалонида унга ҳамроҳлик қилган Туркия президентига юзланиб. 

С-400’нинг 2-дивизони қисмлари ортилган транспорт самолёти Анқарадаги Муртед авиабазасига қўнган. Мажмуанинг етказилиши бир ой вақт олади.

Аввалроқ хабар қилинганидек, Туркия кунига мажмуа қисмлари ортилган 2 тадан самолёт қабул қилади.

2017 йил сентябрда Россия Туркия билан С-400’лар етказилиши бўйича шартнома имзолангани маълум қилинган. Анқара 2,5 млрд долларлик шартнома доирасида полк мажмуаси (2 та дивизион) олади. 

С-400 мажмуаси 1-дивизиони қисмларининг Туркияга етказилиши 12-25 июль кунлари амалга оширилган. 30 та ҳарбий-транспорт самолёти мажмуа қисмларини Муртед авиабазасига етказган.  

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид