Жамият | 11:03 / 28.08.2019
9874
2 дақиқада ўқилади

Бемор бола учун йиғилган пулларни ўғирлаган шахс қўлга олинди

Фото: Shutterstock

2019 йил 19 июль куни Навоий шаҳрида Гулбоғ кўчасида яшовчи 48 ёшли Ж.П. исмли аёл ИИБга мурожаат қилганди.

У шу йил 3 июлдан 4 июлга қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс 12 ёшли қизи Г.А.нинг соғлиғини тиклаш учун моддий ёрдам кераклиги тўғрисида “Телеграм” ижтимоий тармоғидаги “Бемор болажон” каналига берган эълони билан танишиб +99890-362-- телефон рақамидан Ж.П.га қўнғироқ қилиб, қизининг соғлиғини тиклаш учун ўз ҳисобидан пул маблағларини хайрия қилмоқчилигини айтиб, алдов йўли билан ишончига кирганини ва ундан пластик картаси махфий кодини олиб картасидан 6 090 300 сўм пулини ечиб олганлигини маълум қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарида айтилишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Фарғона вилояти Қўқон шаҳар А.Навоий кўчасида яшовчи 20 ёшли Б.М. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. 

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Мавзуга оид