Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонни 2030 йилгача комплекс ривожлантиришда БАА тажрибасидан фойдаланилади
Жорий йилнинг 24–28 март кунлари Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташриф буюриши ушбу давлат билан турли соҳаларда янги ҳамкорлик йўналишларини бошлаб берди.
Ташрифнинг мантиқий давоми сифатида Президент томонидан БАА билан устувор йўналишларни амалга ошириш учун «Йўл харитаси» ҳам тасдиқланди.
Бугун эса мамлакат ўзининг ўрта ва узоқ муддатли ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқишда амирликлар тажрибасини ҳам ўрганмоқда.
Айнан шунинг учун Иқтисодиёт ва саноат вазирлигида «Ўзбекистон Республикасини 2030 йилгача ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш концепцияси» доирасида ўтказилган давра суҳбатида БААнинг тараққиёт дастури бўйича вакили Ҳесса Ғаффарий томонидан тақдимот ўтказилди.

«Бирлашган Араб Амирликлари 2021 йилгача дунёнинг энг яхши мамлакатлари қаторида бўлишни мақсад қилган. Бунинг учун ишлаб чиқилган тараққиёт дастури орқали давлат барқарор атроф-муҳит ва яхши таъминланган жамиятда юқори яшаш стандартларига эришишни мақсад қилган», дея таъкидлади Ғаффарий хоним.

Бу борада БАА давлатда турли ислоҳотларни амалга оширишга ҳаракат қилмоқда. Масалан, аҳоли билимини ошириш борасида қилинадиган ислоҳотлар ва инновациялар иқтисодиётнинг самарадорлигига таъсир кўрсатиши кўзда тутилган.
Ёки барқарор атроф-муҳит орқали ҳаёт сифатини яхшилаши кераклиги мақсад қилиб олинган. Бу борада фуқароларнинг барчаси бошланғич таълим олишига имкон яратиш, соғлиқни сақлаш соҳасини жаҳон талаблари даражасига мос ҳолатга келтириш лозим.
Адолатли судлов тизимида аҳоли хавфсизлиги таъминланади
БАА ўз фуқароларини нафақат ички ва ҳар қандай ташқи таҳдиддан ҳам ҳимоя қилади. Бу борада жамиятда ижтимоий тенгликни таъминлаш ва ўсиш хавфи бор ташқи хавфлардан ҳимояланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Адолатли судлов борасида эса мамлакат унинг хавфсизликни кучайтирувчи функциясига ишонади ва ҳамиша ҳамманинг одил судловга ишониши ва ундан фойда олиши мумкин бўлиши даражасида ҳаракат қилади. Бу борада қуйидагиларга эришиш зарур:
· Хавфсизлик ҳисси;
· Судлов тизими самарадорлиги;
· Йўл-транспорт ҳодисалари натижасида содир бўладиган ўлим сонининг ҳар минг киши кишига ҳисобига камайиши;
· Хавфсизлик тизимига ишонч;
Ижтимоий ва иқтисодий ўсишда тенглик бўлиши зарур
БАА барқарор тараққиётга эришиш йўлида атроф-муҳитни асраган ҳолда ижтимиой ва иқтисодий тенгликка эришишни ният қилган. Шунинг учун ҳаво тозалиги, сув ресурсларини асраш, яшил зоналарни кўпайтириш, тоза энергия манбааларига эга бўлиш кабиларга диққат қаратилмоқда.
Бундан ташқари, давлат дунё бўйича аеропортлар, йўллар, йўл инфраструктураси ва электр таъминоти тизимида энг яхшилардан бўлишга ҳаракат қиляпти.
Бу борада турли кўрсаткичларга тўғри келиш зарур ҳисобланади:
· Ҳаво сифати индекси;
· Ҳаво йўллари транспорти сифати индекси;
· Порт структураси индекси;
· Логистик ривожланиш индекси;
· Сув танқислиги индекси;
· Онлайн хизматлар индекси;
· Телекоммуникация инфраструктураси индекси.
Ҳукумат соғлиқни сақлаш соҳаси билан ҳамкорлик қилади
«БАА 2021 йилгача мамлакатни инсоният тараққиёти индекси бўйича юқори нуқтага кўтармоқчи ва фуқаролари Бирлашган Араб Амирлигидан эканлиги билан фахрланиб юришини мақсад қилган», дейди Ҳесса Ғаффарий.
Бундан ташқари, давлат турли халқаро танловлар ва олимпия ўйинларидаги медаллари сонини кўпайтиришга ҳам алоҳида урғу бермоқда.
Ғаффарий хонимнинг таъкидлашича, БАА ҳукумат соғлиқни сақлаш сектори билан доимий ҳамкорликда ишлаб, давлат ва хусусий касалхоналардаги тиббий хизматни ошириш учун ҳаракат қилмоқда.
Бу борада ҳар 100 минг аҳоли орасида кузатиладиган юрак ва саратон касалликларининг сонини қисқартириш, аҳоли орасида қанд касаллигининг кенг тарқалишига йўл қўймаслик, болаларни семизликдан асраш, тамаки маҳсулотлари истеъмоли кўпайиб кетмаслгини назорат қилиш кабиларни амалга оширмоқда.
Ислоҳотлар турли йўналишларни қамраб олади
Давлатда миллий таълимни ислоҳ қилиш, олий таълим ва юқори малакага
эътибор қаратиш, миллий инвестиция сиёсати, саноат ва ишга олиш сиёсати, энергитика сиёсати, сув таъминоти ва келажак озиқ-овқат хавфсизлиги борасида турли реформалар дастури ишлаб чиқилган.
Айтайлик, таълим соҳасидаги ислоҳотлар билан яқиндан танишсак, ўқитувчиларнинг билими ва компетенциясини ошириш ва бу орқали ўзгаришларни кучайтириш, талабаларнинг ишлашга тайёрлик хусусисиятини ошириш кабилар диққат марказига қўйилганини кузатиш мумкин.
Ўзбекистон ҳам ўз тараққиёт концепциясида юқоридагиларни ўрганиши ва айримларини мамлакат шароитига мослаштириши мумкин.
Зилола ҒАЙБУЛЛАЕВА,
Kun.uz мухбири
Мавзуга оид
14:46 / 15.07.2026
Парламентлараро иттифоқ Ўзбекистон тажрибасини намуна сифатида кўрсатди
21:07 / 13.07.2026
БАА Ҳўрмуз бўғозига муқобил йўналиш қуради - ОАВ
22:44 / 01.07.2026
БАА мулкий тенгсизлик даражаси бўйича жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллади
18:00 / 19.06.2026