Дунёнинг энг хавфсиз шаҳарлари рейтинги эълон қилинди
Британиянинг Economist Intelligence Unit компанияси дунёнинг энг хавфсиз шаҳарлари анъанавий рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда ташкилот саҳифасида хабар қилинди.
Рейтингга Токио етакчилик қилмоқда, ундан кейин Сингапур ва Япониянинг яна бир шаҳри – Осака келмоқда.
Шунингдек, биринчи ўнталикка Амстердам, Сидней, Торонто, Вашингтон, Копенгаген, Сеул ва Мелбурн кирган.
Осиё-Тинч океани минтақаси шаҳарлари хавфсиз инфратузилма, соғлиқни сақлаш ва хавфсизлик бўйича энг юқори кўрсаткичларни қайд этган.
Рейтингга дунёнинг 60 йирик шаҳри киритилган бўлиб, улар 57 кўрсаткич бўйича баҳоланган. Улар орасида рақамли хавфсизлик, соғлиқни сақлаш, хавфсиз инфратузилма ва шахсий хавфсизлик каби кўрсаткичлар бўлган.
Рейтинг охиридан Мянмадаги Янгон, Венесуеланинг Каракас ва Нигериянинг Лагос шаҳарлари жой олган.
Мавзуга оид
10:41 / 21.06.2024
Хусусий мулк дахлсизлиги. Нарита аэропортининг ичида яшовчи фермер
14:00 / 20.01.2024
Токиода Япониядаги ватандош аёллар маслаҳат кенгаши ташкил этилди
11:08 / 04.01.2024
Бортдаги ёнғин: экипаж ёнаётган самолётдан йўловчиларни қандай қилиб бенуқсон эвакуация қилгани ҳақида
18:00 / 02.01.2024