КХДР АҚШ билан мулоқот борасидаги «умидлар сўнаётганини» маълум қилди
Шимолий Корея ва АҚШ ўртасидаги мулоқотни янгилаш борасидаги умидлар сўнмоқда, дейилади КХДР ташқи ишлар вазири ўринбосари Цой Сон Хининг баёнотида.
АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг КХДРнинг «безориликлари» тўғрисидаги жумласига Шимолий Корея ана шундай жавоб қайтарди. Цой Сон Хининг билдиришича, америкалик амалдорнинг сўзлари икки мамлакат ўртасида режалаштирилган музокаралар ўтказилишини мураккаблаштирган ва КХДР аҳолисининг салбий муносабатига сабаб бўлган.
«АҚШ билан мулоқот борасидаги умидларимиз борган сари сўниб бормоқда ва бизни илгари зиммамизга олган мажбуриятларни қайта кўриб чиқишга ундамоқда», — дейилади баёнотда.
Ўтган ҳафтада КХДР ташқи ишлар вазири Ли Ён Хо Помпеонинг Пхеньянга нисбатан санкциялар тўғрисидаги сўзлари учун танқид қилган ва уни АҚШ дипломатиясининг «заҳарли ўсимлиги» деб атаганди.
Мавзуга оид
19:22
Америкалик ҳарбий хизматчилар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ортди
19:12
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56 / 14.11.2024