Туркия С-400 мажмуасидан яна сотиб олиши мумкинлигини айтди
Анқара Москвадан С-400 зенит-ракета мажмуасидан кўпроқ сотиб олиши мумкин. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғлу Блед шаҳрида ўтган стратегик форумда маълум қилди.
“Бугун бизга ўзимиз ишлаб чиқара олмайдиган тизимлардан кўпроқ керак. Агар биз АҚШдан сотиб ололсак, Patriot мажмуасини сотиб оламиз. Сотиб ололмасак, унда С-400’дан яна сотиб оламиз. Биз мустақил давлатмиз”, деб айтган Човушўғлу.
С-400’нинг биринчи батареяси Туркияга етказилиши июлда бошланган. Москва сентябрь охиригача Анқарага иккинчи батареяни етказиб беради.
АҚШ Туркиядан С-400’ларни сотиб олишдан бош тортишни ва улар ўрнига Patriot мажмуаларини сотиб олишни талаб қилган. Акс ҳолда Вашингтон Анқарага F-35 қирувчи самолётлари сотилиши бекор қилиниши ёки кечиктирилиши мумкинлигини айтган. Туркия ён босишларга бормаган.
Шунингдек, Туркия ташқи ишлар вазири форумда Москва ва Анқара Россияда ишлаб чиқарилган Су-35 ва Су-57 қирувчи самолётлари хариди бўйича айни вақтда музокаралар олиб бормаётганини маълум қилган. “Йўқ. Ҳозир биз F-35’ни ишлаб чиқариш дастурининг бир қисми ҳисобланамиз”, деб жавоб қилган Човушўғлу тегишли саволга.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Москва вилоятида ўтган МАКС-2019 авиасалонига ташриф буюрганда Су-35 ва Су-37’лар билан қизиқиб қолгани маълум қилинганди. Кейинроқ Эрдўған Туркия ва Россия Су-57’лар етказиб берилиши бўйича музокаралар олиб бораётганини маълум қилган.
Мавзуга оид
00:32 / 04.12.2022
Туркиянинг биринчи учувчисиз қирувчи самолёти синов парвозини муваффақиятли амалга оширди
00:54 / 03.12.2022
Туркиялик шарҳловчи ЖЧ-2022 ўйини танаффусида эфирдан четлатилди
11:10 / 28.11.2022
Ўзбекистон ва Туркия йирик логистика инфратузилма лойиҳаларини биргаликда амалга оширмоқчи
17:10 / 25.11.2022