Жаҳон | 17:26 / 03.09.2019
5606
1 дақиқада ўқилади

Бангладешдаги роҳинжа қочоқларига мобиль алоқадан фойдаланиш тақиқланди

Фото: REUTERS/Jorge Silva

Бангладеш ҳукумати барча операторларга мамлакат жануби шарқидаги лагерларда яшаётган миллионга яқин роҳинжа қочоқлари учун мобиль алоқа хизматлари кўрсатишни тўхтатишга буйруқ берди. Бу ҳақда bdnews24 нашри хабар берди.

"Операторлар хавфсизлик нуқтаи назаридан, ҳамда жамоат тартибини сақлаш мақсадида роҳинжа элати вакилларига мобиль алоқадан фойдаланишни чеклаш тўғрисида буйруқ олди", - дейилади ҳукумат йўриқномасида.

Оператор компаниялар лагерлардаги тармоқларни ёпиш учун амалга оширилган ишлар тўғрисида етти кун ичида ҳисобот топширади.

Маҳаллий полициянинг фикрича, қочоқлар кўплаб вақтдан буён қўшни Мьянмадан олиб ўтиладиган гиёҳванд моддалар савдосини амалга ошириш учун мобиль алоқадан фойдаланишни "суиистеъмол" қилишган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид