Жамият | 10:47 / 03.09.2019
3999
2 дақиқада ўқилади

Тошкент вилояти йўл ёқасидаги мактаблар олдида ЙҲХБ инспекторлари хизмат олиб боради

Фото: Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати

2019/2020 ўқув йили бошланиши билан Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ инспекторлари йўл ёқаларида жойлашган мактаблар ҳудудида навбатчилик қилиши йўлга қўйилади. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ Ахборот хизмати Kun.uz’га маълум қилмоқда. 869та мактаб ва 118та касб-ҳунар коллеж ва лицейлари мавжуд бўлиб, ушбу ўқув муассасаларининг 292таси йўл ёқасида, жумладан 186таси транспорт воситалари серқатнов бўлган ҳалқаро ва давлат аҳамиятига молик бўлган йўллар ёқасида жойлашган. 

Ушбу рақамларни инобатга олиб Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўлларда болалар иштирокида йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ўқувчиларни ўқув муассасаларига хавфсиз келиб кетишларини таъминлаш мақсадида тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда йўл ёқасидаги мактаб ва коллежлар олдида жойлашган 162та пиёдалар ўтиш жойларидаги йўл чизиқлари қайтадан чизилди. Мавжуд 276та йўл белгилари алмаштирилди ва 42та қўшимча йўл белгилари ўрнатилди. Бундан ташқари 3та пиёдалар ўтиш жойларига светофорлар ўрнатилди.

Шунингдек, 186та транспорт воситалари серқатнов бўлган йўллар ёқаасидаги мактаб ва коллежларга йўл патрул хизмати инспекторлари бириктирилиб, уларга эрта тонгдан мактаб ва коллежлар олдида ўқувчиларни хавфсизликларини таъминлаш вазифалари юклатилди.    

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид