Жамият | 08:24 / 03.09.2019
6624
1 дақиқада ўқилади

Хивадаги уйда йирик ёнғин юз берди

Фото: ФВВ ЁХББ матбуот хизмати

2019 йилнинг 2 сентябрь куни соат 03:28да Хоразм вилояти Хива тумани “Варангзон” МФЙ Мевазор кўчаси 34-уйда ёнғин бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув қисмига хабар келиб тушган.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси маълумотига кўра, воқеа жойига 7 та ёнғин ўчириш  бўлинмалари жалб этилган. Биринчи бўлинмалар чақирилган манзилга соат 03:41да етиб борган (энг яқин ёнғин-қутқарув қисмигача масофа 15 км) вақтда уйнинг томи ва ички қисми қуюқ тутун аралаш очиқ аланга билан ёнаётганлиги маълум бўлган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 03:53да қуршаб олиниб, соат 04:45да ўчирилган. 

Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин оқибатида уйнинг 200 кв.метр майдонда томи, шифти ва уй-жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғиндан уйнинг 280 кв.метр майдони сақлаб қолинган. 

Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид