Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Намойишчилар ғалабаси: Ҳонгконг раҳбари Хитойга экстрадиция қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси қайтариб олинишини маълум қилди
Ҳонгконг маъмурияти раҳбари Кэрри Лам Хитойга экстрадиция қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси қайтариб олинишини эълон қилди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб Reuters агентлиги хабар берди.
Лам мазкур қонунчилик ташаббуси рад этилгани ҳақида маъмурият аъзолари, қонунчилик вакиллари ва депутатлар билан учрашувда маълум қилган.

Ҳонгконг маъмурияти бу борада расмий баёнот бериши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, оролда ушбу қонун лойиҳасига қарши июндан буён тинимсиз намойишлар ўтказиб келинаётганди.
Мавзуга оид
18:33 / 13.07.2026
Bigme иккита экранли HiBreak Dual 2 смартфонини тақдим этди
08:50 / 13.07.2026
Хитой энергия соҳасида янги жаҳон рекордини ўрнатди
23:59 / 12.07.2026
Хитойликлар телефонларидан кўра электромобилларини тезроқ янгилашмоқда
00:34 / 12.07.2026