Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Тожикистонга қанча газ етказиб бергани маълум бўлди
Тожикистон Республикаси Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлигининг ҳар ойлик ҳисоботига кўра, жорий йил бошидан буён Тожикистон Ўзбекистондан 9 миллион долларлик табиий газ олди. Шу йилнинг етти ойи давомида Ўзбекистондан табиий газ етказиб беришнинг умумий ҳажми қарийб 71,8 миллион куб метрни ташкил этди.
Тожикистон Статистика идораси маълумотларига кўра, ушбу даврда Ўзбекистондан 9,8 миллион долларлик табиий газ импорт қилинган.
Ҳозирги кунда Тожикистонда ўзбек газининг истеъмолчилари асосан саноат корхоналари ҳисобланади.
«Газ етказиб бериш олти йилдан кўпроқ вақт давомида тўхтатиб қўйилганлиги сабабли, биз мамлакат ичидаги инфратузилмани тиклаш ва етказиб беришни босқичма-босқич кўпайтириш бўйича катта ҳажмдаги ишларни амалга оширишимиз керак», - дея таъкидлаб ўтишган «Тожиктрансгаз» компаниясидан.
Ўтган йилнинг апрель ойи бошида олти йиллик танаффусдан кейин Ўзбекистон табиий гази Тожикистонга етказиб берила бошланди, деб хабар қилмоқда Азия-Плюс.
Ўзбекистон «кўк ёқилғиси»нинг асосий истеъмолчиси Тожикистон алюминий компанияси бўлиб, у умумий ҳажмнинг қарийб 80 фоизини олади.
Мавзуга оид
08:26 / 09.07.2026
Жаҳон газ бозорида қайси давлатлар етакчилик қилмоқда?
19:41 / 04.07.2026
Коммунал соҳа билан боғлиқ мурожаатлар сони кескин ортган – Рақобат қўмитаси
18:41 / 23.06.2026
Ўзбекистонда 464 та ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди
16:36 / 29.05.2026