Ўзбекистон | 15:17 / 05.09.2019
7612
2 дақиқада ўқилади

Яна бир ёғ-мой корхонасидаги давлат улуши сотувга қўйилади

Фото: uzpaxtayog.uz

Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси “Асака ёғ-мой”даги давлат улуши сотувга қўйилаётгани ҳақида хабар берди.

Ўсимлик ёғи ишлаб чиқарувчи корхона 2019 йил 14 октябрдан “Тошкент РФБ” АЖ савдоларига қўйилади. Давлат акцияларини эмитент устав фондидаги фоизи – 51,15 фоиз.

Савдога чиқарилаётган акцияларининг умумий сони – 2 206 166 (икки миллион икки юз олти минг бир юз олтмиш олти) дона оддий акция. Бир дона акциянинг номинал қиймати – 637 (олти юз ўттиз етти) сўм, бир дона акциянинг савдога қўйишдаги бошланғич нархи – 10 739 (ўн минг етти юз ўттиз тўққиз) сўм.

Акциялар пакетининг савдога қўйишдаги умумий бошланғич нархи – 23 692 016 674 (йигирма уч миллиард олти юз тўқсон икки миллион ўн олти минг олти юз етмиш тўрт) сўм, эмитентнинг устав фонди миқдори (пул ифодасида) – 2 747 463 810 (икки миллиард етти юз қирқ етти миллион тўрт юз олтмиш уч минг саккиз юз ўн) сўм.

Бундан олдин, “Каттақўрғон ёғ-мой”даги давлат улуши сотувга қўйилиши хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид