Ўзбекистон | 09:51 / 07.09.2019
2377
1 дақиқада ўқилади

Хитой Ўзбекистоннинг Афғонистонда тинч сиёсий жараённи бошлаш бўйича саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади

2019 йилнинг 6 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Хитой Халқ Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Жианг Ян билан учрашди.

ТИВ хабарига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Хитойнинг Афғонистон муаммосини ҳал қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлари, Афғонистонда турли лойиҳаларни амалга оширишда Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигининг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

Хитой томони Ўзбекистоннинг Афғонистонда тинч сиёсий жараённи бошлаш бўйича саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаган.

Элчи Афғонистоннинг минтақавий лойиҳаларга жалб этилиши муҳимлиги ҳақидаги Ўзбекистон томонининг фикрини тўлиқ қўллаб-қувватлади, бу эса мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштириш ва унинг ижтимоий-иқтисодий инфратузилмасини тиклашга ёрдам беришини таъкидлади, дейилади хабарда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид