Жаҳон | 23:16 / 08.09.2019
5970
1 дақиқада ўқилади

Францияда ёзги иссиқ 1,5 минг кишининг ҳаётига зомин бўлди 

Франциянинг ижтимоий масалалар ва соғлиқни сақлаш вазири Аньес Бюзен Францияда ёзда кузатилган аномал иссиқлик 1,5 минг кишининг ўлимига сабаб бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда Franceinfo нашри хабар берди. 

Вазирнинг айтишича, 2019 йил ёзида мамлакатда 18 кун давомида кучли иссиқ ҳаво кузатилган. Иссиқ ҳаво 20 млн кишига ўз таъсирини кўрсатган.

Вазирнинг маълум қилишича, вафот этганларнинг ярмини 75 ёшдан катталар ташкил қилган. Шу билан бирга, таъкидланишича, бу кўрсаткич 2003 йилгидан анча пастроқдир. Ўшанда иссиқ ҳаводан 15 минг киши ҳаётдан кўз юмган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид