Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда ички ишлар органларидаги ходимлар семизлик бўйича ҳисобга олинадими? Қашқадарё бўйича ҳолат айтилди
Қашқадарё вилояти ички ишлар органларида семизлик даражалари бўйича ҳисобга олинган ходимлар билан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида ижобий натижаларга эришилди, деб хабар бермоқда Қашқадарё вилояти ИИБ матбуот хизмати.
Қайд этилишича, жорий йилнинг март ойи ҳолатига кўра вилоят ички ишлар органлари тизимида мавжуд жами 1163 нафар семизлик даражаларига киритилган ходимлардан 188 нафари 2019 йилнинг 31 апрель куни ҳолати бўйича ортиқча вазндан халос бўлган. Ходимларнинг қайта антропометрик параметрларини қайта ўлчаш натижасида 2019 йил 30 июнь куни ҳолатига жами 741 нафар шундан, I-даражага 484 нафар (30 ёшгача 80 нафар, 40 ёшгача 308 нафар, 50 ёш ва ундан юқори 96 нафар), II-даражага 237 нафар (30 ёшгача 20 нафар, 40 ёшгача 154 нафар, 50 ёш ва ундан юқори 63 нафар), III-даражага 18 нафар (30 ёшгача 1 нафар, 40 ёшгача 12 нафар, 50 ёш ва ундан юқори 5 нафар) ва IV–даражага 2 нафар (40 ёшгача 1 нафар, 50 ёш ва ундан юқори 1 нафар) ходим семизлик даражаси бўйича рўйхатга олинган.

Бундан ташқари, 182 нафар ходим семизлик даражалари бўйича рўйхатдан чиқарилди.
Мавзуга оид
09:35 / 08.07.2026
Қашқадарёда давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори фирибгарликда ушланди
23:02 / 03.07.2026
“Ўлганнинг устига тепган”: Қашқадарёда ўнлаб фуқаронинг кредитга олинган машиналари ғойиб бўлди
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026