Жамият | 11:12 / 09.09.2019
5650
1 дақиқада ўқилади

«Қорадори-2019»: ёнида «трамадол» ва «тропикамид» дори воситалари бўлган шахс ушланди

Фото: ИИВ ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бошқармасидан олинган хабарга кўра, 2019 йилнинг 4 сентябрь куни “Қорадори-2019” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбири давомида, ходимлар томонидан Тошкент шаҳрида бир нечта тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида рўйхатда турган 1972 йилда туғилган А.З. Учтепа туманининг Алгоритм даҳасида тўхтатилиб текширилганда, ёнидан таркибида гиёҳвандлик воситаси бўлган 2000 дона “Трамадол” ва 3 дона флаконда “Тропикамид” дори воситалари топилди ва ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда олинган ушбу дори воситалари манбасини аниқлашга қаратилган тезкор ишлар давом эттирилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид