Ўзбекистон | 20:44 / 13.09.2019
7237
2 дақиқада ўқилади

“Биз коррупцияга қаршимиз” танлови ғолиблари тақдирланди

Адлия вазирлиги, Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси ҳамда БМТ Тараққиёт дастури ҳамкорлигида ташкил этилган “Биз коррупцияга қаршимиз” танлови ниҳоясига етди.  

Бугун, 13 сентябрь куни Адлия вазирлиги биносида ушбу танлов ғолибларини тақдирлаш бўйича тадбир ташкил этилди, деб хабар беради вазирлик матбуот хизмати. 

Хабарда айтилишича, танловда қатнашиш учун 70 нафар иштирокчидан 400 га яқин материал тақдим этилиб, материаллар ҳакамлар ҳайъати томонидан танлов низомида белгиланган мезонлар асосида кўриб чиқилди ва баҳоланди.

“Энг яхши журналистик материал учун” номинациясида Отабек Сафаров, Маруса Ҳосилова, Ортиқбой Курамбаев мос равишда 1-3-ўринларга лойиқ кўрилди.

Энг яхши блогпост учун” номинациясида Тўлқин Эшбеков (1-ўрин), Наргиза Юнусова (2-ўрин) ва Азизбек Вафоев (3-ўрин) ғолиб деб топилди.

 “Энг яхши юмористик асар (карикатура, ҳажвия ва ҳоказо) учун” номинациясида Жаҳонгир Исмоилов, Бобур Расулов ҳамда Феруза Раҳмонқулова юқори ўринларни эгаллади. 

“Энг яхши видеоролик сценарийси учун” номинациясида Шокир Холиқов, Нурмуҳаммад Жумағулов ва Неъматжон Атамуратов ғолиб деб топилди. 

Жасурбек Тожибоев, Аслиддин Абдувоитов, Бекзод Усанов “Энг яхши флаер, буклет, баннер, плакат учун” номинацияси ғолиби бўлди.

Танловнинг ҳар бир номинацияси бўйича ғолиблар Samsung Galaxy S10 смартфони, Notebook ва телевизор билан мукофотланди.

Мавзуга оид