Ўзбекистон | 08:02 / 13.09.2019
2275
1 дақиқада ўқилади

Қоҳирада Ўзбекистон-Миср сиёсий маслаҳатлашувлари ўтказилади

Фото: Getty Images

Ўзбекистон делегацияси Мисрга ташриф буюради. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабарида айтилган.

Қайд этилишича, 2019 йилнинг 15-16 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Дилшод Ахатов бошчилигидаги делегация Миср Араб Республикасига ташриф буюради.

Қоҳира шаҳрида Ўзбекистон делегацияси Ўзбекистон-Миср вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги босқичида иштирок этади, шунингдек, қатор икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид