Ўзбекистон | 12:10 / 16.09.2019
4132
1 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов Индонезиянинг Тошкентдаги элчихонасига ташриф буюрди

2019 йилнинг 16 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Индонезия Республикасининг Тошкент шаҳридаги элчихонасига ташриф буюрди.

Вазир собиқ президент Баҳоруддин Юсуф Ҳабибийнинг вафот этгани муносабати билан самимий таъзия изҳор этган ва элчихонада очилган ҳамдардлик китобига тегишли қайдни киритган.

Индонезия собиқ президенти Баҳоруддин Юсуф Ҳабибий 11 сентябрь куни 83 ёшида вафот этди. Мамлакатнинг учинчи президенти бўлган Баҳоруддин Юсуф Ҳабибий Германияда техник таълим олган, 1978 йилдан бошлаб Индонезия Технологиялар ва тадқиқотлар вазирлигини 20 йил давомида бошқарган. 1998 йил майда президент Ҳожи Муҳаммад Сухартонинг истеъфосидан кейин президент лавозимини эгаллаган ва парламент янги президентни сайлагунча, яъни 1999 йил октябригача ушбу лавозимда қолган.  

Мавзуга оид