Спорт | 20:27 / 16.09.2019
16926
1 дақиқада ўқилади

Фанат Қаҳрамонов жаҳон чемпионатидаги иштирокини тўхтатди

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда. Саккизинчи кун баҳсларига келиб, Ўзбекистон терма жамоасининг яна бир вакили турнирдаги иштирокини тўхтатди.

Фанат Қаҳрамонов (-75 кг) чорак финал йўлланмаси учун бразилиялик Эберт Консесаога қарши кечган жангда 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, 14 сентябрь куни -63 кг вазн тоифасидаги Элнур Абдураимов америкалик Дэвис Кейшовнга ютқазиб, турнирдаги иштирокини якунлаганди.

Бугун кундузги дастурда Бобоусмон Батуров (-69 кг) аргентиналик рақибини мағлуб этиб, кейинги босқичга чиққанди.

Мавзуга оид