Жаҳон | 14:31 / 17.09.2019
12981
1 дақиқада ўқилади

Эроннинг олий етакчиси АҚШ билан ҳеч қандай музокара ўтказилмаслигини маълум қилди

Фото: Office of the Iranian Supreme Leader via AP

Эрон олий етакчиси оятулла Али Ҳоманаий АҚШ билан ҳеч қандай даражада музокара ўтказилмаслигини билдирди. Бу ҳақда Tasnim агентлиги хабар берди.

"Эрон ва АҚШ ҳукуматлари ўртасида ҳеч қандай даражада музокаралар бўлмайди. Бундай мулоқотлар ўтказилиши Американинг Эронга босим ўтказиш сиёсати муваффақият қозонганини англатади", - деди у.

Унинг сўзларига кўра, "агарда АҚШ ўз сўзларини қайтариб олса ва ядровий келишувга қайтса, Эрон ўшанда улар билан мулоқот қилиши мумкин. Акс ҳолда на Нью-Йорк ва на бошқа жойда ҳеч қандай мулоқот ҳақида сўз ҳам бўлиши мумкин эмас".

Аввалроқ Эрон ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Аббос Мусавий мамлакат президенти Ҳасан Руҳоний Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган БМТ бош ассамблеяси доирасида АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашмаслигини маълум қилганди.

Мавзуга оид