Жамият | 21:14 / 18.09.2019
17639
2 дақиқада ўқилади

Навоийда йирик экотуризм маркази очилди – фото

Навоий вилояти, Конимех туманида экотуризм соҳасини ривожлантириш мақсадида янги ва замонавий лойиҳа асосидаги комплекс ишга тушди. 

Лойиҳа ташаббускори Азамат Элмурадов томонидан умумий қиймати 12 млрд сўмдан ортиқ маблағ эвазига бунёд этилган мазкур экотуризм маркази бир вақтнинг ўзида икки минг нафардан ортиқ кишини ўз бағрига олиш имкониятига эга эканлиги билан эътиборга сазовор.

Мазкур туризм марказида ўзбек, қозоқ, қорақалпоқ миллий таомлари тайёрланади. Шунингдек, ўзига хос оролча бўлиб, бу ерда маҳаллий ва хорижлик туристлар ўзлари балиқ тутиб, пишириб истеъмол қилишлари мумкин.

Мусиқали фаввора, болалар аттракционлари, қозоқ миллатига хос ўндан ортиқ ўтовлар, шифобахш туя сути, спорт майдончаси, маданий ҳордиқ учун амфитеатр ва қатор замонавий қулай имкониятлар ташриф буюрувчиларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Экотуризм комплексининг тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими К.Турсунов, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда бир гуруҳ хорижий меҳмонлар иштирок этди.

 Бардошбек Самад ўғли тайёрлади.

Мавзуга оид