Петербургда «тақирбошлар» ўзбекистонлик муҳожирга пичоқ билан ҳужум қилди
Петербург ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Ўзбекистон фуқаросини ўлдиришга уринишда гумон қилинган икки кишини қўлга олди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг шаҳар бўйича бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Тергов маълумотларига кўра, 2019 йил 16 сентябрдан 17 сентябрга ўтар кечаси Среднеохтинский кўчасидаги уйлардан бирининг яқинида газ баллончаси ва пичоқ билан қуролланган икки эркак Ўзбекистон фуқаросини ўлдириш мақсадида унга ҳужум қилишган. Ҳужум қилганлар эркакка бир неча марта пичоқ уришган, сўнг воқеа жойидан яширинишган.
Жабрланувчи касалхонага ётқизилган.
Олиб борилган тергов ҳаракатлари натижасида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Россиянинг икки фуқаросини қўлга олишди. Таъкидланишича, гумондорлар тақирбошлар (скинхед) бўлиб, миллатчилик қарашларига эгадир.
Миллатчилик сабабларга кўра қотилликка уриниш моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди. Тергов давом этмоқда.
Мавзуга оид
07:47 / 23.08.2024
Петербургда мураккаб вазиятда қолган ўзбекистонликларга моддий ёрдам кўрсатилди
13:50 / 11.03.2024
Петербург яқинида дрон уриб туширилди ва кучли ёнғин чиқди
14:45 / 24.01.2024
Петербург портида божхона бир тоннадан ортиқ кокаинни мусодара қилди
08:34 / 03.06.2023