Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ТИВ Санкт-Петербургда жасади топилган Ўзбекистон фуқароси ҳақида расмий маълумот берди
Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси 2019 йилнинг 14 cентябрь куни шаҳардаги овқатланиш пунктларидан бирининг омборида Ўзбекистон фуқароси Б.Х.нинг жасади топилгани тўғрисида тарқалган хабарни тасдиқлади.
ТИВ хабарига кўра, полиция ўлимга пичоқдан олинган жароҳат сабаб бўлганини маълум қилди. Айни пайтда терговгача бўлган тадбирлар олиб борилмоқда.
Бош консулхона вазиятни назоратга олган, Санкт-Петербург шаҳрининг тергов органлари билан доимий алоқа ўрнатган ҳамда марҳумнинг жасадини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалалар билан шуғулланмоқда.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирган ва эслатишича, Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи (Архангелск области, Калининград области, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград области, Мурманск области, Ненец автоном округи, Новгород области, Псков области, Санкт-Петербург шаҳри, Вологда области) ҳудудида жойлашган фуқаролар зарур вазиятларда мамлакатнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-965-029-41-49.
Мавзуга оид
10:05 / 07.06.2026
Украина яна Петербургга ҳужум қилди
08:52 / 02.04.2026
Ўзбекистонлик аёл ва унинг уч фарзанди Россиядан олиб келинди
08:25 / 27.02.2026
Хайрулла Ибодуллаевга «Жасорат» медали тантанали топширилди
13:41 / 25.02.2026