Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Марказий Осиё минтақавий иқтисодий иттифоқи анжумани бўлиб ўтмоқда
Бугун, 20 сентябрь куни Ўзбекистон пойтахтидаги “Анжуманлар саройи”да МОМИИ (ЦАРЭС) аъзолари бўлган давлатлар энергетика вазирлари иштирокида Марказий Осиё энергетика-инвестициявий анжумани бошланди.
Тошкентда икки кун давомида бўлиб ўтадиган, шундан сўнг вилоятларда қатор лойиҳалар билан танишиш мўлжалланган бу тадбирни Энергетика вазири Алишер Султонов очиб берди ва Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Ариповнинг тадбир иштирокчиларига йўллаган мурожаатини ўқиб эшиттирди.

Энергетика вазирларининг ўзаро мулоқоти давомида МОМИИ аъзолари бўлган давлатлари вакилларининг ўзаро декларацияси имзоланди. Бу ҳужжатда давлатлар ўзаро ҳамкорликдаги 2030 йилга мўлжалланган энергетик стратегия ҳамда БМТнинг “тоза ва арзон” энергия бўйича 7 мақсади юзасидан қатор маълумотлар жамланган.
“Марказий Осиёда инвестицион тўсиқларни ошиб ўтиш: ўтиш даврида бизнесни энергетик бозорга жалб этиш” мавзусидаги суҳбат билан давом этган анжуман Ўзбекистон ҳукумати ва Осиё тараққиёт банки, МОМИИ васийлигида ўзаро ҳамкор бўлган 11 давлат вакиллари ҳамда кўплаб меҳмонлар иштирокида бўлиб ўтаяпти. Шунингдек энергетика вазирларининг B-2-B форматидаги учрашувлари ҳам мўлжалланган.
Анжуман ўз ишини давом эттирмоқда.
Мавзуга оид
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026