Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат органларининг ишонч телефонларига қўнғироқларни бепул амалга ошириш таклиф этилди
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида давлат органларининг ишонч телефонларига қўнғироқларни бепул амалга ошириш ҳақида петиция эълон қилинди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикасидаги вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимликларнинг ишонч телефонларига симли ва мобиль телефон орқали қўнғироқлар амалга оширилганда абонент ҳисобидан тўлов ечиб олинади.
Шунингдек, ишонч телефонларига фуқаролар томонидан кўплаб қўнғироқлар қилинганлиги сабабли жуда кўп вақт давомида кутишга тўғри келаётгани айтилади. Бу кутиш вақтида ҳам ҳисобдан маблағнинг сарфланишига олиб келиши билдирилган.
“Юқоридагиларни инобатга олиб, барча давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек маҳаллий ҳокимликларнинг ишонч телефонларига симли ва мобиль телефонлар орқали қўнғироқларни бепул амалга оширилишини таклиф қиламан”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.
Мавзуга оид
17:09 / 02.07.2026
Гаджетлар танангизни сиз сезмаган усулларда ўзгартирмоқда. Бунинг олдини олиш мумкин
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
18:05 / 07.06.2026
Мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари бузган 19 нафар ходим ишдан олинди
10:06 / 25.04.2026