20:00 / 21.09.2019
4
13676

«Пахтакор» Бекободда ғалаба қозонди ва муддатидан олдин Суперлига чемпиони бўлди

Суперлигада 20-турдан ўрин олган бир ўйин якунланди. 

«Пахтакор» Бекободда «Металлург» билан ўйнади ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Тошкентликларнинг ҳар иккала голига Достон Ҳамдамов муаллифлик қилди. Мезбонлар таркибида Зоҳид Абдуллаев битта жавоб голи уришга эришди.

Бу натижадан сўнг, «Пахтакор» 56 очко жамғарди ва мусобақа якунланишига 6 тур қолганида чемпионлик унвонини қўлга киритди. Иккинчи ўринда бораётган «Локомотив» ҳисобида 37 очко бор. «Металлург» эса 24 очко тўплаган ҳолда 8-ўринда бормоқда.

Бу «Пахтакор»нинг Ўзбекистон чемпионатларидаги 12-ютуғи бўлди (1992, 1998, 2002, 2003, 2004, 2005, 2006, 2007, 2012, 2014, 2015, 2019).

Суперлига, 20-тур
21 сентябрь, Бекобод, «Металлург» марказий стадиони
МЕТАЛЛУРГ – ПАХТАКОР 1:2

Голлар: Зоҳид Абдуллаев (77) – Достон Ҳамдамов (26, 78)
Ҳакамлар:  Равшан Абдивоҳидов, Фарҳод Усмонов, Зуфар Элибоев, Олим Тўйчибоев. Назоратчи: Бобур Ҳайдаров. Комиссар: Шохрух Саид.
«Металлург»: 12. Александр Лобанов, 5. Аббосжон Отахонов, 10. Исломбек Исоқжонов, 11. Бахром Абдурахимов, 17. Музаффаржон Музаффаров, 19. Дониёр Усмонов, 21. Камолиддин Тожиев, 28. Станислав Андреев, 30. Андрей Шипилов, 55. Акбаржон Исматуллаев,  85. Баходир Пардаев.
«Пахтакор»: 35. Санжар Қувватов, 2. Бобиржон Асқаров, 3. Хожиакбар Алижонов, 9. Жалолиддин Машарипов, 10. Драган Черан, 15. Егор Кримец, 17. Достонбек Хамдамов, 21. Марат Бикмаев, 27. Сардор Собирхўжаев, 29. Владимир Козак, 34. Фаррух Сайфиев.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top