Спорт | 02:00 / 22.09.2019
6625
1 дақиқада ўқилади

А Серия. Контенинг илк дербисида «Интер» ишончли ғалабага эришди

Фото: Twitter/Inter

Италия А Сериясида 4-турнинг марказий ўйини якунланди. Миланннг икки клуби «Милан» ва «Интер» тўқнашувида чемпионатда йўқотишсиз кетаётган Антонио Конте жамоаси яна ғалаба қозонди. «Кўк-қоралар» Лукаку ва Брозовичнинг голи эвазига ғолиб бўлишди.

«Интер» 4 ўйиндан кейин йўқотишсиз давом этиб, А Серияда етакчилик қилмоқда. «Милан» эса 9-ўринга жойлашди.

А Серия. 4-тур
Милан – Интер 0:2

Голлар: Брозович (49), Лукаку (78).
Милан: Доннарумма, Конти, Мусаккьо, Романьоли, Родригес (Тео, 72), Кессиэ, Чолхонўғлу (Лукас Пакета, 64), Билия, Сусо, Пионтек, Рафаэл Леау (Ребич, 83).
Интер: Ханданович, Асамоа, де Врей, Шкриньяр, Д`Амброзио, Сенси (Весино, 71), Брозович, Барелла (Кандрева, 82), Годин, Лукаку, Мартинес (Политано, 76).

Мавзуга оид