Саудия Арабистонида илк бор туристик визалар берила бошланди
Саудия Арабистони ўз тарихида илк бор хорижий сайёҳларга туристик визалар бера бошлади.
Айни вақтда 49 та давлат фуқароси визалар олиши мумкин. Ушбу давлатлар рўйхати кейинроқ эълон қилинади. Ўзбекистон бу давлатлар қаторига кириши ёки кирмаслиги ҳозирча номаълум. Виза нархи 80 доллар туради.
Сайёҳлар мусулмонлар учун муқаддас ҳисобланган Макка ва Мадина шаҳарларига кира олишмайди. Шунингдек, уларга спиртли ичимликлар ичиш тақиқланади.
Бироқ аёлларга эркак қариндошларисиз келишга ва “очиқ-сочиқ кийим киймаслик” шарти билан абая (қора рангдаги узун кўйлак) киймасликка рухсат берилади.
Саудия Арабистони айни вақтгача кўнгилочар туризми учун ёпиқ давлат ҳисобланган. Подшоҳликка фақатгина ишчи виза, Макка ва Мадинани зиёрат қилиш визаси ва бизнес (иш сафари) визаси билан кириш мумкин бўлган.
2018 йил декабридан подшоҳлик спорт тадбирлари ва концертларга ташриф буюрувчиларга электрон визалар бера бошлаганди.
Саудия Арабистонининг нефтдан тобеликни камайтиришга қаратилган Vision 2030 ривожланиш дастурига кўра, ҳар йили 30 млнгача сайёҳни жалб қилиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
08:10 / 12.11.2024
Ўзбекистонга Саудия компанияларининг қарийб 2,5 млрд долларлик инвестициялари жалб этилади
19:01 / 11.11.2024
Ўзбекистон ва Саудия бош прокурорлари тергов ва ахборот алмашинувида ҳамкорлик бўйича келишув имзолади
09:25 / 11.11.2024
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига жўнаб кетди
18:01 / 10.11.2024