Хитойда эр хотинидан пул олиш учун ўзининг ўғирланишини уюштирди
Хитойнинг Гуандун провинцияси полицияси қарта ўйинида ютқазиб қўйган ва хотинидан пул олиш учун ўзининг ўғирланишини уюштирган эркакни қўлга олди. Бу ҳақда Beijing News газетаси хабар берди.
Хабарда айтилишича, воқеа Чжуншань шаҳар округида юз берган.
Хуан исмли эркак бор пулини қарта ўйинида ютқазиб қўяди ва бу йўқотишни хотинининг пули эвазига қоплаш учун ўзининг ўғирланишини уюштиради. "Ўғирланиш" ҳақиқийдек чиқиши учун у оёқ-қўлларини боғлаб, оғзига тасма ёпиштиради. Сўнгра пул талаб қилиб ўзининг видео ва суратларини хотинига жўнатади.
Ваҳимага тушган аёл дарҳол полицияга хабар беради. Полиция суриштирув ўтказиб, "ўғирлаб кетилган" эркакни ҳибсга олди. У ўз ўғирланишини уюштирганига иқрор бўлди ва 10 кунга маъмурий қамоқ ҳамда 500 юань жарима тўлашга ҳукм қилинди.
Мавзуга оид
19:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон экспортида Россия биринчи ўринга кўтарилди
15:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон Хитойдан 2 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олди
13:48 / 23.04.2023
Хитойнинг Франциядаги элчиси Қрим статуси ва собиқ СССР давлатлари суверенитетини шубҳа остига олди
11:25 / 21.04.2023