Ўзбекистон | 12:44 / 30.09.2019
3435
1 дақиқада ўқилади

Қуролли Кучлар академиясига Россия делегацияси ташриф буюрди

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясига Россия Федерациясининг «Россотрудничество» компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари, истеъфодаги генерал-лейтенант Виктор Шулика бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

Ташриф давомида Россия Федерацияси делегацияси академиянинг ўқув-моддий базаси ва инфратузилмаси билан яқиндан танишди. Меҳмонларга академия музейи, ундаги ноёб экспонатлар ҳақида маълумот берилди.

«Ўқитувчилар ва мураббийлар куни» муносабати билан «Россотрудничество» компаниясининг Ўзбекистондаги раҳбари Қуролли Кучлар академиясига рус тилини ўрганиш бўйича ўқув материаллари ва адабиётларни тақдим этди.

Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси президентининг ёшлар маънавиятини юксалтириш борасида амалга оширилаётган эзгу ишларнинг давоми сифатида эътироф этилди, дейилади Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабарида.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид