Ўзбекистон | 20:41 / 01.10.2019
5955
2 дақиқада ўқилади

2 октябрь куни «Tashkent Book Fest» халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси старт олади

Эртага, 2 октябрь куни "Ўзэкспомарказ" Миллий кўргазмалар мажмуасида Tashkent Book Fest халқаро китоб кўргазмаси старт олади.

Ўзбекистон Республикаси президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ташкил қилинаётган мазкур тадбир 2-4 октябрь кунлари бўлиб ўтиши белгиланган.

Халқаро китоб кўргазма ярмаркасига ташриф буюрганлар хорижий ва маҳаллий нашриётларнинг янги ва нодир китоблари билан танишиш, янги асарлар тақдимотида иштирок этиш, чет эл ва ўзбек адиблари, муаллифлари билан учрашиш имконига эга бўладилар.

Тадбир доирасида ёзувчи, шоир ва рассомлар билан ижодий суҳбатлар бўлиб ўтади. Шунингдек, соҳага оид семинарлар, маҳорат дарслари, тренинглар ва кўплаб акция ҳамда китоб танловлари ўтказилади. Хусусан, Халқаро кўргазма-ярмарканинг биринчи кунида қуйидаги тадбирлар ўрин олган:  

Билдирилишича, халқаро китоб кўргазма ярмаркаси — турли мамлакатларнинг соҳа мутахассислари ўртасида тажриба ва фикр алмашиш, малака ошириш учун ажойиб майдон бўлади.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 27 сентябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида «Tashkent Book Fest» халқаро китоб кўргазма-ярмаркасига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтган ва унда Тошкент шаҳрининг 2022 йилда «Бутунжаҳон китоб пойтахти» номига эришиши учун ариза топширилиши хабар берилган эди

Унда айтилишича, мазкур кўргазма ҳам шу йўлда қилинаётган ишлардан биридир.

Илёс Сафаров
Тайёрлаган Илёс Сафаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид