Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбекистонга кўпроқ адвокатлар керак». БМТ махсус маърузачиси адвокатлар масаласида қандай тавсиялар берди?
БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг судьялар ва адвокатлар мустақиллиги масалалари бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саян суд-ҳуқуқ соҳасида ҳал қилиниши керак бўлган 6та масала ҳақида айтиб ўтган ва уларнинг ичида адвокатлар масаласига ҳам алоҳида тўхталганди.
«Бизнинг мамлакатда (Перу – таҳр.) керагидан ортиқ адвокат мавжуд. Бизнинг аҳоли ҳам деярли 33 миллионга яқин. Пойтахтимизнинг ўзида 70-80 минг нафар атрофида адвокат фаолият олиб боради. Ўзбекистонда эса бор йўғи 4 мингта адвокат мавжуд. Яъни, бу борада ҳам салбий фикрлар бўлиши мумкин. Адвокатлар кам ҳам, кўп ҳам бўлиши керак эмас. Улар етарли миқдорда бўлиши керак. Улар фуқароларни ҳимоя қилишлари керак. Бунинг учун кўпроқ адвокат керак. Янги юридик институтлар керак. Бу албатта инвестиция талаб қилади. Бутун Ўзбекистонда бор йўғи битта юридик институт бор. Ўйлайманки, шундай муассасаларни тарғиб қилиш керак.
Бундан ташқари, адвокатларнинг автономлиги, яъни мустақиллигини таъминлаш лозим. Адвокатлар палатаси, уларга менинг маслаҳатим керак эмас, яъни уларнинг ўзи масалан, ким уларга аъзо бўлиши керак, уларнинг ҳайъати раислигида ҳам кимлар аъзо бўлиши керак, улар ўша адвокатлар орқали ўз аъзоларини сайлаши керак. Ва бу сайлаш жараёнига давлат ташкилотлари томонидан ҳеч қандай таъсир ўтказилиши керак эмас. Биламизки, адвокатлар палатаси ҳайъатида адлия вазирлиги вакиллари ҳам бор. Бу ҳам ўзгарар балки. Бундан ташқари, квалификацион ташкилотлар, ҳайъатлар бор. Уларнинг ҳаммаси адвокатлар томонидан бошқарилиши лозим. Биз адвокатлардан шикоятлар ҳам олдикки, улар доимо ўз ҳимоясидаги шахслар билан учраша олишмайди. Лекин, вақтинча сақлаш жойларини бориб кўрганимизда шароитлар борлигини кўрдик. Адвокатлар ўз ҳимоясидаги шахсларга ёрдам бериши керак.
Ўрганишларимиздаги баъзи камчиликларга сиёсий қарорлар билан ечим топса бўлади. Бу охирги 3 йилдаги жараёндир. Ўйлайманки, шундай ёрдамчи қарорлар ҳам қабул қилинади. Судьялар ва адвокатларнинг мустақиллиги бўйича ишлар давом этмас экан мақсадга эришиб бўлмайди», – дея таъкидлаган БМТ махсус маърузачиси.
Эслатиб ўтамиз, БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг судьялар ва адвокатлар мустақиллиги масалалари бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саян ташрифи давомида президент Шавкат Мирзиёев қабулида бўлганди.
У шунингдек ташрифи давомида оммавий ахборот воситалари билан учрашган, Халқаро пресс-клубда суд-ҳуқуқ соҳасида ҳал қилиниши керак бўлган 6 масала ҳақида айтиб ўтган ва Ўзбекистондаги коррупция таҳдиди ҳақида огоҳлантирган эди.
Мавзуга оид
08:19 / 02.07.2026
Жиззах ва Самарқандда адвокатлар ушланди
08:54 / 09.10.2025
Тошкент ва Сурхондарёда адвокатлар қўлга олинди
13:46 / 07.04.2024
Тошкент ва Самарқандда ноқонуний ҳаракат қилган адвокатлар ушланди
16:10 / 11.01.2023