Ўзбекистон | 10:41 / 02.10.2019
33067
2 дақиқада ўқилади

Кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхати тасдиқланди

Фото: Pixabay

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан қуйидагилар:

кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхати;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази қошидаги Кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни тайёрлаш эксперт гуруҳи таркиби тасдиқланди.

Қуйидагилар Эксперт гуруҳининг асосий вазифалари этиб белгиланди:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда ахборот воситаларининг кучли таъсир қилувчи моддаларни сотиш ҳамда уларнинг ноқонуний муомаласи бўйича ахборотини, шу жумладан дори воситаларини нотиббий мақсадларда истеъмол қилиш мониторинги натижаларини кўриб чиқиш;

кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга олиш соҳасида илғор халқаро ва хорижий тажрибани ўрганиш;

кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.

Белгилаб қўйилишича:

эксперт гуруҳи ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади ва йиғилишларни зарурат туғилганда, ярим йилда камида бир марта ўтказади;

кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича эксперт гуруҳи тайёрлаган таклифлар манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасига киритилади;

Эксперт гуруҳига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқлар берилди:

кучли таъсир қилувчи моддаларни сотиш ва уларнинг ноқонуний муомаласи, шу жумладан дори воситаларининг нотиббий мақсадларда истеъмол қилинишини мониторинг қилиш мақсадида ахборот-таҳлилий ва услубий маълумотларни йиғишни ташкил этиш ва тайёрлаш;

эксперт гуруҳи ишларига вазирлик ва идораларнинг мутахассисларини жалб этиш;

тажриба ва керакли маълумотларни алмашиш ҳамда олиш мақсадида махсус семинар ва учрашувлар ташкил этиш.

Мавзуга оид