Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа Иттифоқида судлар Facebook’га изоҳларни ўчиришни буюра олиши мумкин деб топилди
Европа Иттифоқи суди Европадаги миллий суд инстанциялари хостинг компаниялари, мисол учун Facebook’га туҳматомуз ёки ҳақоратомуз деб топилган изоҳларни бутун дунё бўйлаб ўчириш ёки блоклашни буюришлари мумкин деб топди.
Европанинг электрон савдо ҳақидаги директивасига кўра, Facebook агар маълумотнинг ноқонуний кўринишдалигидан бехабар бўлса, у маълумотнинг сақлангани учун жавобгар бўлмайди.
Люксембург суди директива “ЕИга аъзо давлат суди хостинг-провайдерга аввал ноқонуний деб эълон қилинган маълумот мазмунига ўхшаш ахборотни ўчиришни буюра олишига тўсқинлик қилмаслигини” тушунтирган.
Бундан ташқари, судлар “тақиқланган ахборотни ўчиришни ёки унга глобал даражада киришни блоклашни” буюра олади.
Мавзуга оид
08:50 / 26.06.2026
ЕИ Россия ҳарбийлари учун киришни тақиқламоқчи
17:36 / 24.06.2026
Европа Иттифоқи Ўзбекистонда мигрантлар учун марказ ташкил этиши мумкин - ОАВ
10:40 / 18.06.2026
ЕИ ва Кремл ўртасида норасмий алоқалар бўлгани хабар қилинди
09:45 / 18.06.2026