Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Учта вилоятда “ЛУКОЙЛ Ўзбекистон Оперейтинг Компани” иштирокида мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилади
“ЛУКОЙЛ Ўзбекистон Оперейтинг Компани” МЧЖ иштирокида мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.
Ҳужжатда қайд этилишча, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва “ЛУКОЙЛ Ўзбекистон Оперейтинг Компани” МЧЖнинг Тошкент ва Қашқадарё вилоятлари ҳудудида имконияти чекланган болалар учун реабилитация марказлари бўлган ҳар бири 150 ўринли иккита кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотини ҳамда Бухоро вилояти ҳудудида 250 ўринли умумий типдаги мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилди.
Объектларнинг бинолари ва иншоотларини лойиҳалаштириш, қуриш, жиҳозлаш ва фойдаланишга топшириш 2021 йил 1 июлгача бўлган муддатда “ЛУКОЙЛ Ўзбекистон Оперейтинг Компани” МЧЖнинг ҳомийлик маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Бухоро ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигига объектларни қуриш учун:
Бухоро шаҳри, Ғиждувон кўчасидаги “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 1,5 гектар;
Қарши шаҳри, Жайҳун кўчасидаги “Рогузар” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 1,9 гектар бўлган тегишли ер участкаларининг бир ҳафта муддатда белгиланган тартибда ажратилишини таъминлайди.
Тошкент вилояти ҳокимлиги Қибрай тумани, “Дархон” маҳалла фуқаролар йиғини, Дархон кўчаси 201-уй манзилида жойлашган “Навбаҳор” санаторийси ҳудудининг бир қисми ҳисобидан 2 гектар бўлган ер участкасининг Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан бир ҳафта муддатда белгиланган тартибда ажратилишини таъминлайди.
Мавзуга оид
19:24 / 07.04.2026
Тошкент вилоятида болани ухламагани учун ҳақоратлаб, урган тарбиячи ишдан бўшатилди
12:58 / 13.03.2026
Мактабгача таълимда ишловчи педагоглар учун дуал таълим йўлга қўйилади
08:25 / 26.02.2026
Жиззахда таълим тизими раҳбари пора билан қўлга тушди
10:11 / 06.02.2026