Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой полицияси дунёдаги энг катта аэропортда сайёҳларга халақит бераётган блогерларга мурожаат билан чиқди
Полиция блогерларни янги қуриб битказилган Дасин халқаро аэропортида суратга олишлар билан сайёҳларга халақит бермасликка чақирмоқда. Бу ҳақда South China Morning Post нашри хабар берди.
Хабар қилинишича, аэропорт очилганидан бери кунига ўртача 15 минг киши ташриф буюрган, аммо ХХР ташкил этилганлиги байрами муносабати билан дам олиш кунлари вазият мураккаблашган.
Сешанба куни аэропортдан 5667 киши учиб кетган, аммо ўша куни янги аэропортга 85 минг киши ташриф буюрган. Полициянинг таъкидлашича, аэропортга кўпчилик ижтимоий тармоқларга жойлаш учун суратга ёки видеога олиш мақсадида келган. Шу билан бирга, қизиқувчилар машиналар тураргоҳларини эгаллаб олишган ва аэропорт ишлашига халал берувчи турли тўсиқларни пайдо қилишган.
Дунёдаги энг катта аэропорт бўлган мазкур ҳаво гавани Пекиннинг жанубий Дасин райони ва Ланфан шаҳри чегарасида жойлашган. 2021 йилга келиб аэропорт йилига 45 миллион, 2025 йилга келиб эса 72 миллион кишига хизмат қилиши кутилмоқда.
Терминал лойиҳаси Заҳа Ҳадиднинг архитектура бюроси томонидан яратилган.
Мавзуга оид
23:14 / 10.04.2026
Президент Бухорода янги аэропорт қурилиши билан танишди
11:58 / 17.03.2026
Берлин аэропорти 18 март куни иш ташлаш сабабли барча рейсларни бекор қилади
20:51 / 05.03.2026
Тошкент – Самарқанд автомагистралининг лойиҳавий тезлиги 150 км/с этиб белгиланади
21:12 / 02.03.2026