Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Байден Трампни мутлақо яроқсиз президент деб атади
Президентлик лавозимига даъвогар, АҚШнинг собиқ вице-президенти Жо Байден мамлакат раҳбари Дональд Трампни ўз лавозимига "мутлақо яроқсиз" деб баҳолаб, у шахсий манфаатларини илгари суриш учун ўз ваколатларини суиистеъмол қилаётганини айтди. Бу ҳақда Байденнинг Washington Post газетасидаги мақоласида сўз боради.
"Ҳамма нарсанинг чегараси бор. Ҳар куни - эҳтимол ҳар бир неча соатда - президент Трамп президентлик ваколатларини суиистеъмол қилаётгани ва президент бўлишга мутлақо яроқсиз эканлиги тобора кўпроқ исботланмоқда. У миллий манфаатлар ўрнига шахсий сиёсий манфаатларини илгари суриш учун мамлакатдаги энг юқори лавозимдан фойдаланмоқда", деб ёзди Байден.
Байденнинг сўзларига кўра, Трамп "Америка Қўшма Штатлари президенти лавозимини эгаллаб турганларнинг барчасидан талаб қилинадиган улкан масъулиятни тушунмайди".
"У фақат ҳокимиятни ва ундан қандай қилиб фақат битта одамга - Дональд Трампга фойда келиши мумкинлигини кўради", дейилади мақолада.
Мавзуга оид
09:35 / 16.01.2026
Трамп Ғазо секторида “Тинчлик кенгаши” тузилганини эълон қилди
18:49 / 05.01.2026
Байден АҚШ собиқ президентлари орасида энг юқори пенсияни олиши аниқланди
20:18 / 18.12.2025
Оқ уйда Обама ва Байденни мазах қилувчи лавҳалар ўрнатилди
16:40 / 18.12.2025