Жаҳон | 00:15 / 06.10.2019
5348
1 дақиқада ўқилади

Ироқ жанубида намойишчилар партиялар биноларига ўт қўйишди

Ироқ жанубидаги ан-Носирия шаҳрида оммавий намойишлар иштирокчилари ҳукуматдан аҳолининг ижтимоий муаммоларига эътибор берилишини талаб қилиб бир нечта партияларнинг биноларига ўт қўйишди. Бу ҳақда Ироқнинг ВАИД агентлиги хабар қилди.

Хабарда айтилишича, қўриқчилар ўқотар қуроллардан фойдаланишган. Қурбонлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот берилмаган.

Шанба куни Бағдод ва Ироқнинг бошқа шаҳарларида комендантлик соати ўрнатилган бўлишига қарамасдан ҳукумат истеъфоси ва аҳоли ҳаётини яхшилаш талаб қилинган оммавий норозилик намойишлари қайтадан бошланди.

Хавфсизлик кучлари намойишчиларни тарқатиш учун ўқотар қурол ишлатган.

Хабар қилинишича,беш нафар намойишчи пойтахт шимоли шарқида, яна бир киши ал-Девония шаҳрида ҳалок бўлган. 

Бир неча ўнлаб одамлар жароҳатланган.

Мавзуга оид