Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алкоголга қарам бўлган шахслар учун чеклов ўрнатилган ишлар рўйхати тасдиқланади
Ўзбекистонда алкоголга қарам бўлган шахслар учун чеклов ўрнатилган касбий фаолият турлари рўйхати тасдиқланади. Бу ҳақда 2019-2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси наркология хизматини янада ривожлантириш чора-тадбирлар дастурида айтилган.
Қайд этилишича, 2020 йил 1 февралга қадар Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади. Масъул ижрочилар - Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши.
Шунингдек, “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни асосида ички ишлар органларида наркологик беморларни мажбурий даволаш ва профилактик кузатишни таъминлаш бўйича ахборот алмашиш ва ички ишлар органлари билан ҳамкорлик қилиш учун норматив-ҳуқуқий база яратилади.
Бундан ташқари, илғор хорижий технологияларни ҳисобга олган ҳолда, наркологик беморларга ташхис қўйиш, уларни даволаш ва тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш стандартлари ишлаб чиқилади ҳамда тасдиқланади.
Мажбурий даволаш учун ихтисослашган даволаш-профилактика муассасаларида алкоголизмга, гиёҳвандлик ёки токсикоманияга йўлиққан шахсларга ихтисослашган наркологик ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом ҳам тасдиқланади.
Мавзуга оид
18:41 / 23.06.2026
Ўзбекистонда 464 та ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
10:12 / 10.03.2026