Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда поезд самолёт каби тез ҳаракатланувчи темир йўл қурилиши бошланди
Хитойнинг марказида тезюрар темир йўли ётқизилиши бошланди. У орқали проезд самолёт тезлиги – 1000 км/соат тезлик билан ҳаракатланиши мумкин.
200 кмлик синов трассаси 2020 йилда очилиши керак. Вакуум қувур ичидан ўтувчи йўл Хубэй вилоятида жойлашади. Бундай қувур ичидаги электр магнитлар ўта ўтказувчанлик ҳолатигача совитилади. Магнит ёстиқчадаги (маглёв) таркибнинг илк синовлари минимал – 600 км/соат тезликда ўтказилади.
Агар технология ўзини оқласа, унда Ухандан Гуанчжоугача 2200 кмлик йўлни 2 соатдан сал кўпроқ вақтда босиб ўтиш мумкин бўлади.
Ҳозирда маглёв тезлиги бўйича жаҳон рекорди Японияга тегишли бўлиб, бу ерда шундай поезд тажрибавий участкада 603 км/соат тезликда ҳаракатлантирилган.
Хитой магнитопланлар учун линияларни Янцзи ва Чжуцзян делталари орасида қуришни ўйламоқда. Бу ерда шаҳарлараро тезюрар сафарларга талаб юқори бўлиши кутилмоқда. Сайёҳлар самолётлар ўрнига магнитопланларни афзал кўришлари мумкин.
Хитойда ҳозирда Пудун аэропортидан Шанхайгача магнит ёстиқчадаги 30 кмлик линия фаолият юритади. Хитой тезюрар темир йўл алоқаси соҳасида дунё етакчиси ҳисобланади. Мамлакат поездлар тезлиги 350 км/соатни ташкил қилувчи темир йўл тармоғи билан қамраб олинган. Бундай поездларнинг йўловчилар билан ўртача юкланиши 82 фоизга етади.
Мавзуга оид
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
22:15 / 09.06.2026
Хитойда илк марта одамга чўчқанинг иккита буйраги ва жигари муваффақиятли кўчириб ўтказилди
21:33 / 09.06.2026
Хитойнинг ўнлаб компаниялари Пентагоннинг қора рўйхатига киритилди
20:27 / 09.06.2026