Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Ашхободда Молдова президенти билан учрашди
МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Туркманистонга борган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ашхобод шаҳрида Молдова Республикаси Президенти Игорь Додон билан учрашди.
Учрашувда мамлакатлар ўртасида узоқ муддатли ишбилармонлик алоқаларини йўлга қўйиш ва амалий ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлиги қайд этилди.
Ўзаро алмашинувларни фаоллаштириш ҳамда турли тармоқлар учун истиқболли лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқишга келишиб олинди.
Халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Мавзуга оид
08:52 / 25.06.2026
Руминияда Молдова билан бирлашиш бўйича қонун лойиҳаси янги босқичга ўтди
09:45 / 16.06.2026
Украина ва Молдова ЕИ аъзолиги сари яна бир қадам ташлади
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
08:53 / 23.03.2026