23:46 / 10.10.2019
10
85027

Яқин Шарқдаги уруш ҳудудларидан ўзбекистонлик болаларни олиб учган самолёт Тошкентга қўнди

Тошкент халқаро аэропортига махсус парвозни амалга оширган Boeing-757-23P самолёти келиб қўнди. Бағдоддан учган бу самолёт бортида ИШИД жангарилари уруш қилган ҳудудлардан олиб келинган болалар бор.

«Меҳр-2» деб аталган бу операция доирасида 64 нафар ўзбекистонлик бола Яқин Шарқдаги уруш ҳудудларидан Ўзбекистонга олиб келинган. Болаларнинг 39 нафари ўғил, 25 нафари эса қиз. Улар орасида 14 нафар 3 ёшгача ва 2 нафар ота-онасидан айрилган болалар бор.

Ўзбекистон бундай операцияларнинг биринчисини жорий йил 30 май куни (яъни Рамазон ойи вақтида) амалга оширган ва «Меҳр» деб номланган операция доирасида 156 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилганди.

Маълум бўлишича, бугун Ўзбекистонга олиб келинган болалар махсус соғломлаштириш марказига жойлаштирилиб уларга барча ёрдам кўрсатилади. Шунингдек, болаларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар тайёрлаш, уларни боғча, мактабларга жойлаштириш ҳам ташкиллаштирилади.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top