Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аҳоли гавжум ҳудудларда гўдакларни она сути билан озиқлантириш жойлари ташкил этилади – CCВ
Сенатнинг 23-ялпи мажлисида жамият ҳаётида муҳим ўрин тутадиган қатор қонунлар кўриб чиқилди.
Кун тартибида «Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида»ги Қонуни муҳокама этилди. Ушбу ҳужжат аввалги ялпи мажлисда маъқулланмаганди. Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов аҳоли гавжум ҳудудларида гўдакларни она сути билан озиқлантириш учун махсус жойлар қай тартибда ташкил этилиши ҳақида ахборот берди.

«Қонунда гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларни она сути билан озиқлантириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида давлат муассасалари ҳамда ташкилотларида, шунингдек автовокзаллар, аэропортлар ва темир йўл вокзалларида, маданий-кўнгилочар муассасаларда махсус ажратилган жойлар ташкил этилиши кераклиги белгиланмоқда. Бошқа ташкилотларда ҳам бундай кичик майдончаларни ташкил этиш мумкинлиги қайд этилган. Буни амалга оширишнинг ҳеч қандай қийинчилиги йўқ. Маълум ташкилотларга битта тўсиқ қўйса ҳам бўлади ва бу ортиқча харажатни талаб қилмайди. Қонун кучга кириши билан бу борада халқ орасида тарғиботни олиб борамиз», дея унинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Шунингдек, қонун бир нечта аҳамиятли бандлар мавжуд. Улар қуйидагилар:
- гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар, шунингдек рекламани тайёрловчилар ва тарқатувчилар фаолиятига оид чекловлар ўрнатилмоқда
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишмасдан гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларнинг овқатланишига доир илмий тадқиқотларни молиялаштиришга йўл қўйилмайди.
- она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотлар тўғрисидаги реклама маҳсулотини оналар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида тарқатиш таъқиқланади
- гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озик-овқат маҳсулотларинииг ўровига (идишига) ҳамда уларни тамғалашга доир, шунингдек идишчаларни ва сўрғичларни тамғалашга талаблар белгиланди.
- болалар озиқ-овқат маҳсулотларининг санитария ҳолати, сифати ва хавфсизлиги устидан давлат назоратини Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги амалга оширади.
Мавзуга оид
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
17:36 / 23.05.2026