Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Саудия Арабистонига минглаб ҳарбий юборади
Вашингтон Саудия Арабистонига бир неча минг ҳарбий юборишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.
Қўшимча қўшинни Саудия Арабистонидаги нефть объектларига ҳужумдан кейин жойлаштиришга қарор қилинган.
Ушбу ахборотни АҚШ мудофаа вазирлиги тасдиқлаган. Пентагоннинг маълум қилишича, подшоҳликда 3 мингга яқин ҳарбий жойлаштириш режалаштирилмоқда.
Саудия Арабистонидаги нефть объектларига ҳужумдан кейин АҚШ Яқин Шарқ давлатига 200 ҳарбий, ҳаво ҳужумига қарши Patriot мажмуаси батареяси ва 4 та радарни жўнатишга буйруқ берганди.
14 сентябрда Саудия Арабистонидаги нефть объектларига дронларда ҳужум содир этилганди.
Мавзуга оид
05:49
Путин Трампни мустақиллик билан табриклаб, Россияга таклиф этди
19:55 / 04.07.2026
Жазирамадаги байрам: иссиқ сабаб АҚШдаги мустақиллик тадбирлари бекор қилинмоқда
22:57 / 03.07.2026
Доналд Трампга 321 та олмос кўзли узук совға қилинди - ОАВ
18:30 / 02.07.2026