Спорт | 19:03 / 11.10.2019
12843
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон U23 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Жанубий Кореяга ютқазди

Ўзбекистон U23 терма жамоаси Жанубий Кореяда маҳаллий тенгқурларига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказди.

20-дақиқада Жасур Яхшибоев гол уриб, ҳисобни очди. 37-дақиқада Ким Жэ У ҳисобдаги мувозанатни тиклади. 43-дақиқада Ойбек Рустамов майдондан четлатилди. Ўйин охирида Любинко Друлович шогирдлари 2та тўп ўтказиб юбориб, 1:3 ҳисобида ютқазишди.

Бу жамоалар ўртасидаги яна бир ўртоқлик баҳси 14 октябрь куни ўтказилади.

Ўртоқлик ўйини
11 октябрь, Сеул
Жанубий Корея – Ўзбекистон 1:3
Голлар
: Ким Жэ У (37), О Се Хун (70), Ким Жин Кю (74) - Жасур Яхшибоев (20).
Бош ҳакам: Шен Йин Ҳао (Хитой)
Ёрдамчи ҳакамлар: Лав Минг Леонг (Гонконг), Со Каи Ман (Гонконг).  
Захира ҳаками: Ҳюнг Жин Ко (Жанубий Корея).  
Ўзбекистон: Абдувоҳид Неъматов, Ислом Қобилов, Хусниддин Алиқулов, Дилшод Саитов, Шерзод Насруллаев, Аброр Исмоилов, Ойбек Рустамов, Бобир Абдихолиқов, Жасур Яхшибоев, Нурилло Тўхтасинов, Миржаҳон Мираҳмадов. 
Захира: Низомиддин Зиёвутдинов, Машхур Муҳаммаджонов, Иброҳим Йўлдошев, Илҳом Алижонов, Шахбоз Жўрабеков, Абдулла Абдуллаев, Ойбек Бозоров, Ислом Рашидхонов, Достон Ибрагимов, Асад Собиржонов, Азизбек Амонов.
Четлатиш: Ойбек Рустамов (43)

Мавзуга оид