Табиий монополия субъектлари рўйхати эълон қилинди
2019 йил октябрь ойи ҳолатига кўра Ўзбекистонда 137та табиий монополия субъекти мавжуд. Бундан Монополияга қарши курашиш қўмитаси маълумотлари дарак беряпти.
2018 йил билан таққослаганда, мамлакатдаги табиий монополия субъектлари сони учтага камайди. Ўтган йил якунлари бўйича Ўзбекистонда 140та табиий монополия субъекти бор эди.
Табиий монополия субъектларининг давлат реестри табиий монополия субъектлари тўғрисидаги маълумотларни қоғоз ва электрон шаклларда сақловчи бирлашган ахборот базаси ҳисобланади.
Табиий монополия шароитида товарлар ишлаб чиқариш (реализация қилиш) асосий фаолият тури ҳисобланмаган хўжалик юритувчи субъектлар, қуйидаги алоҳида шартлар асосида Реестрга киритилади:
табиий монополия товарларининг пировард истеъмолчиси аҳоли ва/ёки бюджет ташкилотлари ҳисобланганда;
истеъмолчиларга етказиб берилаётган табиий монополия товарлари ҳажми шу товарларнинг ишлаб чиқариш ҳажмига нисбатан 10 фоиздан ошганда;
субабонентларга реализация қилинаётган табиий монополия товари ҳажмлари сотиб олинган товар ҳажмининг 10 фоизидан кам бўлмаган ҳолатда.
Табиий монополия шароитида товарлар ишлаб чиқараётган (реализация қилаётган) хўжалик юритувчи субъектлар товарларни фақат ўз эҳтиёжлари ёки форс-мажор ҳолати ҳосил бўлган вазиятларда, технологик камчиликларни бартараф этиш учун, табиий ва техноген характерга эга бўлган авария ёки фавқулодда ҳолатларда ҳамда ушбу товарларни қисқа муддатларда (вақт оралиғи уч ойгача) реализация қилган тақдирда, Реестрга киритилмайди.
Мавзуга оид
20:33
«Ўзбекистон темирйўллари» 1 декабрдан юк ташиш тарифларини 30 фоизга оширади
08:08 / 07.11.2024
Монополияга қарши орган розилигисиз давлат иштирокидаги корхона ташкил этилган 4 та ҳолат аниқланди
14:06 / 26.10.2024
Таом етказиб бериш хизматлари бозори монополлашди
19:03 / 15.10.2024